my5
Sevimli

Ўзбекистонда биргина май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинган. Шундан 159 тоннаси Россияга юборилган

ИҚТИСОДИЁТ 19.06.2020, 23:05
Ўзбекистонда биргина май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинган. Шундан 159 тоннаси Россияга юборилган

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 264,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 342,5 тонна қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу ҳақда  давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Экспорт қилинган жами қовунларнинг 186,6 тоннаси май ойида амалга оширилган.

Бу улуш жорий йилда етиштирилган янги қовунлар ҳиссасига тўғри келади. Айни кунга қадар ўзбек қовунига Россия, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бозорларида талаб юқори бўлмоқда.

Эътиборлиси, 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 159,0 тонна қовун Россияга экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,5 тоннага кўп.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76