my5

Андижонда 9 ёшли қиз уйида танасининг 16 жойидан кесилган жароҳат билан ўлган ҳолда топилди

ЖИНОЯТ 23.06.2020, 12:26
8702
Андижонда 9 ёшли қиз уйида танасининг 16 жойидан кесилган жароҳат билан ўлган ҳолда топилди

Ижтимоий тармоқларда Асака туманида тўққиз яшар қизалоқ ўлдириб кетилганига оид хабар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га мазкур фожиа ҳақиқатдан юз берганини тасдиқлади.

Аниқланишича, шу йилнинг 21 июнь куни соат 18:00 атрофида вояга етмаган киз Қ.И.нинг (2011 й.т., мактаб ўқувчиси) жасади яшаш хонадонида топилган. Марҳуманинг кўкрак-қорин соҳасида кесувчи-санчувчи жисмлар орқали 16 та тан жароҳати етказилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида мурда ётган хонада буюмларнинг жойлашиш тартиби бузилганлиги, кийиниш столи (трюмо) тортмасида бўлган 1,5 млн. сўм пул йўқолганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни ЖКнинг (Жиноят кодекси) 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор гуруҳи ташкил этилган. Жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3.47° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92