Му5
5

Гриппга қарши курашдаги энг мақбул йўл

САЛОМАТЛИК 16.11.2015, 09:49
14964
Гриппга қарши курашдаги энг мақбул йўл

Кеч кузда ва қиш мавсумида организмимиз турли вирусли инфекцияларга таъсирчан бўлиб қолади ва иммунитет пасайиб кетади. Грипп ва шамоллашга қарши курашдаги энг мақбул йўл бу эмлаш саналади. Вакцинациянинг бу турини қачон ва қаердан олиш мумкин? Бу борадаги саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўрмнбосари Дилором Турсунова жавоб беради.

— Жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининиг 2015 йил 2 октябрдаги №386 сонли қарорига мувофиқ, барча даволаш-профилактика муассасалари хавф эҳтимоли бўлган гуруҳларда вакцинация тадбирларини ўтказишлари зарур. Бу гуруҳларга “Меҳрибонлик” уйлари, мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари киради. Уларни эмлаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, бевосита беморлар билан мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимлари, шифокорлар, ҳамширалар, санитаркалар ҳам шу гуруҳга киради. Бу гуруҳга 50 ёшдан ошган, ўпка ва нафас йўллари, юрак-қонтомир тизими касалликлари билан оғриганлар ҳам киради. Биз бундай инсонларни хусусий марказларга бориб, эмланишларини тавсия этамиз. Чунки, бу касалликлар билан оғриганларда грипп анча оғир кўринишда ўтади.

Қаерга борилади?

— Хавф эҳтимоли бўлган гуруҳга алоқаси бўлмаганлар-чи? Улар қаерда эмланадилар? Дорихоналардан махсус препаратлар сотиб олса ҳам бўладими?

— Дорихоналарда вакциналар сотилмайди. Улар махсус шароитларда сақланиши ва қўлланиши керак. Грипга қарши эмлаш хусусий вакуцинация марказларида амалга оширилади. Биргина Тошкентда улардан тўққизтаси фаолият кўрсатади. Ҳар бирида “қайноқ линиялар” ишлаб туради. Улардан зарур ахборотни олса бўлади. Уларнинг барчаси хавфсиз эмлаш ишларини амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиясига эга. Улар ҳар йили бизга қанча одам эмлангани ҳақида маълумт етказишади. Бу йил уларнинг сони мамлакатимиз бўйлаб  400 минг нафарга етган

Кимга мумкин эмас?

— Бугунги кунда қайси мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналардан фойдаланилади?

— Бугун бозорларимизда Хитой, Франция ва Голландиядан келтирилган вакциналарни топиш мумкин.  Уларнинг барчаси Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти андозлари ва талабларига жавоб бера олади. Уларнинг барчаси бизда синовдан ўтган ва ножўялар таъсирлар аниқланмаган.

— Иммунизация ўтказишда қарши кўрсатмалар ҳам мавжудми?

— Ҳомиладорлик муддатининг биринчи ярмидаги аёлларни эмлаш мумкин эмас. Вакциналар асосан тухум оқсили негизида тайёрланган учун бундай маҳсулотга аллергияси бўлган беморларда ҳам қўллаш тавсия этилмайди.

— Бу йўналишда юртимизда нима ишлар олиб бориляпти? Юртимизда грипп вируси билан касалланиш ҳолати камайганми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Грипп маркази ишлаб турибди, марказ мунтазам равишда тадқиқотлар ва прогнозлашг ишлари билан шуғулланади.

Гриппни юқтириб олсангиз...

— Бизнинг ҳудудларда гриппнинг қайси турлари учрайди?

- Барча туларини учратиш мумкин, олдиндан бирор нима дейиш қийин. Кўпроқ гриппнинг “А” вируси кўпроқ учрайди ва унга мос вакциналар мавжуд.

Грипп билан оғриган беморни эмласа бўладими?

— Агар ҳали беморда касалликнинг дастлабки клиник аломатлари сезилмаган бўлса, унинг нисбатан енгилроқ кечиши учун бустар вакцинация (иммун қаршиликни ошириш учун дастлабки иммунизация курсидан кейин қилинадиган қўшимча доза) тавсия этилади.

—  Гррип билан оғриганларга қандай тавсиялар бериш мумкин?

—  Ҳалигача гриппнинг ўзига қарши етарли даражада кучли восита ишлаб чиқарилмаган. Бироқ, вирусга қарши куч тўплашда организмни ҳимоялаш, дам олдириш мақсадида тўшак режими (ётиб даволаниш) яхши натижа беради. Касаллик пайтида беморни яхшилаб ўраган ҳолда хонани тез-тез шамоллатиб туриш керак. Хонани 2 фоизли хлорамин ёки ярим фоизли хлорли оҳак эритмасига латтани ивитган ҳолда артиб чиқиш керак. Беморга алоҳида идиш-товоқ, сочиқ иложди бўлса қайнатилган ҳолда) ажратиш лозим бўлади. Шунингдек бемор танасидаги заҳарли моддаларни тезроқ чиқариб юбориш учун кўпроқ суюқлик, асосан С витамига бой шарбатлар ичиши фойда беради. Агар беморнинг юраги заиф бўлса, шифокор унга зарур профилактик ва даволаш воситаларини тавсия этади.

Врезка

Ўзбекистон Республикаси Прфилактик эмлаш Миллий тақвимига кўра, 18 ёшгача бўлган болалар учун асосий инфекцияларга қарши бепул чоралар белгиланган.

В рамку

Грипп қанчага тушади?

Ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида бир қатор марказларга сим қоқиб, Хитой вакцияларини 60 000 сўм, Голландия вакциналарини 65 000 сўмга олиш мумкин эканини аниқладик.

+ Вакцинация марказлари рўйхати

Марказ номи

Манзил

Телефон

Иш режими

 

 «Вакцина Маркази» МЧЖ

 Буюк Ипак Йўли кўчаси 152 уй.
 

268-75-15

 9.00 дан 16.00 гача.

Шанба:  10.00 дан 13. 00 гача.

Тушлик:  13.00 дан 14.00 гача.

 

 «TIBBIYOT DUNYOSI» МЧЖ

«Immuno C»
эмлаш маркази

ЧИЛАНЗОр тумани,  ЧИЛОНЗОР-2 даҳаси,  ГАГАРИН кўч, 11 уй. 
 

2711085,

 2779990

 9.00 дан 16.00 гача.

Шанба: 9.00 дан 15. 00 гача.

Тушлик: 13.00 дан 14.00 гача.

 

 «Soriz» МЧЖ

Тараққиёт, 80  уй.

233-1031,

233-75-09

 9.00 дан 16.30 гача

Шанба:  9.00 дан 13.00 гача.

Тушлик:  13.00 – 14.00

 

 «GRAND CROSS MEDICAL» МЧЖ

Қора-Сарой кўч, 341 уй.

248-01-07

9.00 дан 16.00 гача

Шанба:  9.00 дан 13.00 гача.

Тушлик:  13.00 – 14.00

 

 «Эксклюзив медикл» МЧЖ

Юнусобод, 11 квартал, Янгишахар, кўч. 20 «а» уй.

225-24-27

.

 

«Lymin Vita»

Шайхонтоҳур т-н, Ц-13, 30-уй,  37-кв.

241-25-00

   

«Tib Art» МЧЖ тиббиёт маркази

Юнусобод тумани,

15 квартал,  Юнус ота кўч, 16 «а» уй.

220-90-40,

220-90-30

9.00 дан 17.00 гача

Шанба:  9.00 дан 14.00 гача.

Тушлик вақтисиз, якшанбадан ташқари ҳар кун

 
  • Миллий эмлаш тақвимига янги вакцина киритилди

ЎЗБЕКИСТОНДА БОЛАЛАРНИ ПНЕВМОКОККА ҚАРШИ ЭМЛАШАДИ

Жорий йилнинг 2 ноябридан Ўзбекистон Республикаси Миллий эмлаш тақвимига пневмококк инфекциясига қарши “Превенар-13” вакцинаси киритилди. Бу вакцина 1,2,3 ёшлик болаларда қўлланилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ушбу янгиликка бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишди.

Пневмококк касалликлари ўта хавфли ҳисобланиб, уларни даволаш учун қимматбаҳо антибиотиклар керак бўлади. Кейинги пайтларда айрим вирус штаммлари ҳатто бундай воситаларга ҳам чидамли экани маълум бўлган. Ушбу вакцина бугунги кунда Германия, Австрия, Туркия, Италия, Белбгия, Россия сингари 45 та давлатда жорий этилган. Мазкур вакцинадан фойдаланиш 5 ёшгача бўлган болаларда касалликка чалиниш эҳтимолини 50 фоиздан юқори даражада кафолатлайди.

Машъум рақамлар:

  • Биргина 2008 йилда бутун дунёда пневмокок касалликларидан 476 минг нафар 5 ёшгача бўлган болалар нобуд бўлган бўлса, бу рақам 2013 йилда 1 миллионга етган.
  • Пневмокок менингитни бошидан кечирган болаларнинг 60 фоизи ногирон бўлиб қолишади., 25-23 фоизи эшитишнинг заифлашуви, фалажликдан азият чекади, ақлий  жиҳатдан оқсаш кўзга ташланади.

— Мамлакатимизда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, мамлакатимизнинг бош санитария врачи  Саидмурод САИДАЛИЕВ. – Бир неча йил давомида юқумли касалликларнинг карантин тарқалиши, 14 ёшгача бўлган болаларда  безгак, дифтерия, полиомиелит сингари касалликлар қайд этилмади. Давлат миқёсида жорий этилаётган янги пневмококк вакцинаси бу касаллик хавфини камайтиришда, келшгусида бутун йўқолиб кетишида катта ўрин тутади. Уч марталик вакцинация 10 ёшли бола организмини ҳимоялашга ёрдам беради. Энди Миллий эмлаш тақвимига киритилган вакциналар сони 12 тага етди.

Эмлаш тадбирлари учун маблағлар давлат бюджетидан сарфланади. 2015 йилда вакциналар хариди учун 13 млрд 600 млн сўм маблағ сарфланган. Бу рақам йил сайин ортиб бормоқда.

“Биринчи навбатда янги вакцина жорий этилгани билан бутун мамлакатингизни табриклайман. Чунки, пневмония 5 ёшгача болалар ўлимига асосий сабаб бўладиган касалликлардан бири саналади”, — дейди биз билан суҳбатда ЮНИСЕФнинг соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Светлана Стефанец. – Бу оламшумул муаммо бўлиб турганига қарамай, барча давлатлар ҳам бу вакцинани ўз миллий тақвимига киритолгани йўқ. Ўзбекистон барқарор эмлаш дастурига эга бўлган кам сонли давлатлардан саналади. Масалан, ўтган йили мамлакатингизда ЮНИСЕФ ва ЖССТ стратегиясига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ва 2015 йилгача амал қиладиган ротавирусга қарши янги вакццина жорий қиланган эди.

Сурия Магдеева тайёрлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz