Му5
8

"Даракчи" тавсия этади

САЛОМАТЛИК 18.11.2015, 17:06
142
"Даракчи" тавсия этади

Қўлларингиз майин бўлсин!

— Совуқ тушиши билан қўлларим териси қуруқлашиб, дағаллашиб қолади. тирноқларим ҳам текис ва чиройли бўлиб турмайди. Уй шароитида қандай муолалар қилсам, қўлларим майин ва чиройли бўлади.

Малоҳат, Самарқанд шаҳри

Совуқ қўлларимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бунниг устига қўлларимиз — ташриф қоғозимиз. Демак, уларни астойдил парваришламасак бўлмайди.

Қиш давомида қўлқоплар кийиб юрасиз. Демак, тирноқларингиз пластинасини тиклашнинг айни пайти. Тирноқ бўёғидан тирноқларингизни тозалагач, уларга исталган ёғдан суртинг.

Тирноқларни парвариши ва терини юмшатиш учун қўлларга 10-15 дақиқа давомида ванна қилиш керак. 45-55 даража иссиқликдаги сув қон айланишини яхшилаб, теридаги тешикчаларни очади. Натижада, қўл териси ва тирноқлар витаминларни тез қабул қилади. Бунинг учун сувга денгиз тузи, ўсимлик ёғи, канакужут ёки бодом мойи, витамин А ва Елардан бирортасини солиш, кифоя.

Қўллар учун крем харид қилаётганда улар таркибида витамин А (терини ёшартиради), коллаген ва эластин (терини қаришдан асраб, чўзилувчанлигини оширади) борлигига эътибор қаратинг. Кремларни эрталаб ва кечқурун, албатта, суртинг.

Сули ёрмасинини эзиб, ярим чой қошиқ ўсимлик ёғи қўшинг. Қўлларингизга яхшилаб суртиб, уқаланг-да, иссиқ сувда ювинг.

Картошкани қайнатиб, эзинг-да, илиқ сут қўшинг. Ниқоб тери куймадиган даражадаги иссиқликда бўлсин. Қўлларингизга суртиб, 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz