Сурходарё вилояти аҳолиси учун Саросиё, Олтинсой, Қизриқ ва Термиз туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари,Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк каби 12 та вазирлик, идораҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.


Уч кун давом этган оммавий қабулларда 900 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 336та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди,136 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 339 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.






