АсосийDunyo

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 170 миллиард доллардан ошди

'Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 170 миллиард доллардан ошди'ning rasmi

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги янги тарихий натижага 171,6 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали ёзмоқда. 

Янги рекорд Amazon акциялари нархининг кўтарилиши натижасида пайдо бўлди - чоршанба натижаларига кўра, у 4,4 фоизга ўсиб, 2 878,7 долларни ташкил қилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Безоснинг бойлиги 56,7 млрд долларга ўсди ва бу ҳолат агентлик «Буюк депрессиядан кейинги энг ёмон иқтисодий таназзул даврида АҚШда одамлар фаровонлиги ошиб бораётганини» таъкидлайди.

Май ойида кичик бизнесга консалтинг хизматларини кўрсатувчи Comparisun компанияси Безос 2026 йилга келиб бойлиги 1 трлн долларга етадиган биринчи одам бўлишини прогноз қилди.

Forbes журнали маълумотларига кўра, Жефф Безос кетма-кет уч йилдан бери дунёнинг энг бой одами мақомини сақлаб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар