my5

Японияда кучли сув тошқини: одамлар твиттер орқали ёрдам сўрашди

ДУНЁ 04.07.2020, 12:16
958
Японияда кучли сув тошқини: одамлар твиттер орқали ёрдам сўрашди

Кучли ёмғир оқибатида Япониянинг Кумамото префектураси кўчаларини сел босди, одамлар уйларида қамалиб қолишди. Улар твиттер орқали ёрдам сўрашмоқда.

Хитойоши шаҳрида яшовчилар ҳам ёрдамга муҳтож. Ўзанидан чиқиб кетган дарё соҳил бўйида қурилган уйларни чўктирмоқда. Ўз оилалари билан сув қамалида қолганлар қутқарувчиларни кутишмоқда. NHK телеканали хабар беришича, ёрдам сўраб юздан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Хабарларга кўра, Япония жануби-ғарбидаги икки префектурадан 200 мингдан ортиқ инсон хавфсиз ҳудудларга кўчирилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37