my5

Карантинда фаолиятларини давом эттиришлари учун қурилиш объектларига ҳам бир неча шартлар қўйилди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 14:04
965
Карантинда фаолиятларини давом эттиришлари учун қурилиш объектларига ҳам бир неча шартлар қўйилди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилади.  2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида, хусусан саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилди:

тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37