АсосийJinoyat

Пойтахтдаги дорихона ишчиси кучли таъсир қилувчи дорини ноқонуний сотмоқчи бўлганда қўлга олинди

'Пойтахтдаги дорихона ишчиси кучли таъсир қилувчи дорини ноқонуний сотмоқчи бўлганда қўлга олинди'ning rasmi

27 июнь куни соат 18.00 да Шайхонтоҳур туманида «Элита Фарм ЛТД» МЧЖга тегишли дорихонанинг 45 ёшли ишчиси Нурали К. 1.200.000 сўм эвазига 12 флакон «Тропикамид» сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 3 қисми («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

4 июль куни соат 14.30 да Мирзо-Улуғбек метро бекати яқинида профилактик тадбирлар олиб борилиши давомида жиноят қидирув ходимлари шубҳа уйғотган йигитни тўхтатишди. 20 ёшли самарқандлик Самариддинбек М. текширилганда, унинг сумкасидан 37 та таблетка «Прегабалин» топилди.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 251-1 моддаси бўйича («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш») жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар