АсосийЖАМИЯТ

Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқ...

'Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:

"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан бери овқат беришгани йўқ. Нега бизни ушлаб туришибди?!" 

Бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, ушбу мурожаатдаги ҳолат айни пайтда ўрганилмоқда.

Демак, яқин орада ҳолат бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари ҳақида хабар берамиз.

Бошқа янгиликлар