my5
Sevimli

Тошкентда шифокорлар мобиль телефонлар билан таъминланади

HI-TECH 15.07.2020, 23:11
Тошкентда шифокорлар мобиль телефонлар билан таъминланади

Оилавий поликлиникалар қатъий патронаж хизматини кўрсатишга ўтади. Тошкентда 63 та оилавий поликлиника ва 11 та кўп тармоқли тиббиёт марказларининг барча шифокорлари мобиль телефонлар ва мобиль алоқа билан таъминланади. Улар ҳар бир оилага қўнғироқ қилиб, оила аъзолари саломатлиги ҳақида маълумот олади. Бу, ташаббускорларнинг айтишича, call-марказларига бўлаётган нагрузкалар юмшатилади.

Шу билан бирга, қўшимча захира клиникалар учун 717 кишилик шифокорлар захираси яратилади. Улар уч кун — 18 соат давомида профилактика, диагностика ва даволаш бўйича ўқитилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ишчи гуруҳи аъзоси Феруза Ҳамробоева маълум қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси