my5
Sevimli

Телеграмга яна иккита энг муҳим функция қўшилмоқда

HI-TECH 20.07.2020, 13:48
Телеграмга  яна иккита энг муҳим функция қўшилмоқда

,Ўзбекистонда оммабоп бўлган Телеграм кўп жиҳатдан рақобатчиларидан устун, унинг асосий камчилиги эса видеоқўнғироқ функцияси йўқлигидир. Яқинда мессенжерга ушбу функция қўшила бошлаган.

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, мазкур мессенжер июлнинг охиридаёқ видеоқўнғироқ функциясини тақдим этади. Бундан ташқари, кейинроқ унда «Тарихлар» – Сториес форматидаги хабарлар ҳам қўшилиши мумкин. Бу опция дастлаб Снапчат ва Инстаграм сервисларида пайдо бўлган, кейин кўплаб ижтимоий тармоқларга ва ҳатто банк иловаларига ҳам кўчган.

Сториес элементининг мессенжерга қай шаклда татбиқ этилиши масаласида ҳозирча бир қарорга келинган эмас. Телеграм жамоаси ҳозирда бу масалани фаол муҳокама қилмоқда, чунки аксарият (асосан Россиядан ташқаридаги) фойдаланувчилардан шу таклиф кўп тушмоқда.

Айни дамда эса Телеграм асосий эътиборни видеоқўнғироқ жорий этилишига қаратган. Мессенжернинг ҳар иккала мобил платформа – иОС ҳамда Андроид учун ишлаб чиқилган клиентлари навбатдаги янгиланишда ушбу функцияни тақдим этади. Инсайдерларга кўра, видеоқўнғироқ дастлаб «тишланган олмали» қурилмалар, кейинроқ эса «яшил роботчали» девайслар эгаларига етиб боради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси