my5

«Сурхон» клубининг яна 13 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

СПОРТ 23.07.2020, 16:05
1134
«Сурхон» клубининг яна 13 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Жамоанинг 13 нафар футболчиси топширган тест натижалари мусбат кўрсаткич қайд этди. Улар жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинди.

«Шунингдек, жамоа массажчисининг тест таҳлили ҳам мусбат кўрсаткич қайд этган ва изоляцияга олинган. Шу боис, клубнинг бошқа футболчи, ходимлари ҳам COVID-19 га яна бир бор тест топширган ва айни дамда улар тест жавобларини кутишмоқда», - дейилади ПФЛ хабарда.

Маълумот учун, аввалроқ «Пахтакор»нинг 5, «Сурхон»да 2, «Бунёдкор»да бир нафар футболчида коронавирус аниқланган эди. Шунингдек, Про лига доирасидаги «Хоразм» - «Динамо» ўйини ҳам футболчиларда коронавирус аломатлари сезилгани учун қолдирилганди.

21 июлда Ўзбекистон Суперлигасининг уч клуби — “Пахтакор”, “Бухоро” ҳамда “Сурхон”да умумий ҳисобда ўндан зиёд вирус юқтириб олган футболчилар борлиги маълум қилинган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84