my5

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархини оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборилди

ЖАМИЯТ 29.07.2020, 15:50
958
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархини оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборилди

Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев муълум қилди.

Маълумки автомобил ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи “UZAUTOMOTORS” АЖнинг жорий йил март ойида бир қатор енгил автомобиллар нархини ошириши сайловчилар ва жамоатчилик вакиллари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 Депутатнинг ёзишича, мамлакатда рақобат муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратиш инвестициявий муҳитни яхшилашнинг муҳим талаби эканлигини инобатга олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ депутатлар томонидан мазкур соҳа ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

 Шу муносабат билан ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳисобланган депутатлар Р.Кушербаев, Д.Ғаниев, Н.Жумаев томонидан “Парламент назорати” шаклида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш.Шариповга тегишли депутатлик сўрови юборилди.

 Сўровда Ҳукумат топшириғи доирасида “UZAUTOMOTORS” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан олиб борилган ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида асослантирилган ахборот бериш ҳамда қўмитанинг автомобиллар нархини аҳолининг ҳарид қобилиятига мослаштириш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилган.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7.47° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92