1

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

ЖАМИЯТ 01.02.2021, 16:39
Теглар: Талаба, Олий таълим
Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

АОКАдаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модел тизими ҳақида маълумот берди. 

«Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модел тизимида ташкил этиш ишлари 2020-21-ўқув йилидан жорий этиб келиняпти.

Асосий ўзгаришлар – илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта атрофида бўларди. Кредит-модел тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди. Соддароқ қилиб айтганда, академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди.

Талаба бир семестрда 15 ҳафта таҳсил олади. Агар бир семестрга 18 ҳафта ажратилган бўлса, унинг икки ҳафтаси талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларини ўзлаштиришга, яна бир ҳафтаси янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга сарфланади.

Яна бир муҳим жиҳати — учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилган. Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади. 

Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди Холиқов.

Шарҳлар

Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди

08.05.2024, 15:04

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда. Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида...
2022 йилдан бошлаб "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ўтказилади

22.01.2022, 11:21

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизли чегирма 25 декабрдан берилади

25.12.2021, 21:07

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1