1

Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди

ЖАМИЯТ 08.05.2024, 15:04
Теглар: Олий таълим, ўтиш баллари
Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда. Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).

Шунингдек, ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент иштирокидаги йиғилишда университетларша грант киришда ўзгаришлар қилиниши айтилганди. Унга кўра, таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади. 

Шарҳлар

Андижон давлат чет тиллари институти қайта ташкил этилади

29.09.2021, 14:53

Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги таълим соҳасини кутаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, 2010 йилда тугатиб юборилган...
Коронавирусга қарши вакцина олган сиртқи ёки кечки таълим шакли талабалари учун ҳам 10 фоизлик чегирма берилади

29.09.2021, 14:32

Аввалроқ, Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекциясига қарши эмланган...
Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

29.09.2021, 13:58

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам...
Ўзбекистонда ҳар йили ҳокимликлар 100 нафар, молиявий барқарор ОТМ 50 нафар хотин-қиз талабани бепул ўқитиши мумкин

20.09.2021, 18:25

Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1