1

Самарқандда дарс вақтида мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб ахлоқсизлик қилган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига чора кўрилди (видео)

ЖАМИЯТ 06.02.2021, 17:57
Теглар: ​Самарқанд, Мактаб, Халқ таълими вазирлиги
Самарқандда дарс вақтида мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб ахлоқсизлик қилган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига чора кўрилди (видео)

Халқ таълими вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган дарс вақтида ахлоқсизлик қилаётган ўқувчиларнинг шахси аниқланди.

Мазкур ахлоқсизликлар Самарқанд вилоятидаги 77-мактабнинг 9-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари ҳамда қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясида йўл қўйилган хатолари муҳокама қилинди. Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлгани учун узр сўради. Ўқувчилар ахлоқсиз ҳатти-ҳаракатлари учун пушаймон эканлигини билдирди.

Мактаб ички тартиб-қоидалари ҳамда ўқувчи этикасига риоя қилмаган уч нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ жарима жазоси қўлланилди. 

Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясидаги ҳар бир жараён муҳимлигини яна бир бор эслатган холда, уларнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмасликларини, мактаб муқаддас даргоҳ, ўқитувчи эса доим эъзозли ва ҳурматли инсон эканликларини доимий равишда уқтириб боришларини сўраб қоламиз. Бу каби хатти-ҳаракатлар уларнинг келажагида салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Шарҳлар

Самарқандда 70 ёшли маст эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди

22.05.2024, 13:31

Самарқанд вилояти Нарпай туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Қайд...
Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1