1

Самарқандда 70 ёшли маст эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди

ЖАМИЯТ 22.05.2024, 13:31
Теглар: ​Самарқанд, маст эркак, 2-синф ўқувчи
Самарқандда 70 ёшли маст эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса қиз мактабдан қайтаётганида содир бўлган. Оқибатда қизнинг қўли синган ва у операция қилинган. Ҳайдовчи қизга ёрдам кўрсатган, шифохонага олиб борган.

Иккинчи марта ичмайман, машина ҳам ҳайдамайман», — дейди эркак.

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган эркак бундан бир йил олдин ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.

Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1