Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.
Олинган тезкор маълумотларга асосан, Андижон шаҳрида фуқаро Э.М. бошқарувидаги “Ласетти 2” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси салон қисмида фуқаро Э.М.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 51,2 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 2000 дона “Трамадол 50 мг” ва 8 дона “Тропикамид 1%” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.09.2022, 19:13
Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...08.07.2022, 12:01
Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....07.04.2022, 13:47
Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, Давлат божхона қўмитасига...14.12.2021, 21:50
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....