1

«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 13:47
Теглар: Видео, Божхона, Андижон
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига бу борада талай вазифалар юклаган эди. Айни пайтда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати "darakchi.uz"га соҳада аниқланган коррупцион жиноят тафсилотларини маълум қилди. 

Келтирилишича, 2022 йил 3 март куни Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали кириб келган юк автотранспортига ҳужжатлар бўйича 5780 АҚШ доллари қийматидаги товарлар юкланган.

Аммо, инспекцион кўрик мажмуаси орқали олинган рентген тасвирлари божхона ходимларининг диққатини тортди. Яъни, тиркамада ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар бор деган асосли шубҳалар юзага келади. Чегара-божхона постида ушбу юк автотранспорт воситасидаги юкларни тушириб, тўлиқ божхона кўригидан ўтказиш учун шароит мавжуд эмаслиги сабабли, товарлар “Андижон” ТИФ божхона постига мазкур пост бошлиғини огоҳлантирган ҳолда, божхона назорати остида йўналтирилади. 

2022 йил 3 март куни юк эгалари божхона юк декларациясини тўлдириб, электрон равишда тақдим қилишади. Хавфни бошқариш тизими орқали ушбу декларация автоматик рўйхатга олинади ва “қизил” йўлакка йўналтирилади. Яъни, товарлар божхона кўригидан ўтказилиши лозим эди. 

"Қизиғи шундаки, орадан 30-40 дақиқа ўтиб, товарлар божхона кўригидан ўтказилмай, божхона омборидан олиб чиқиб кетилади. Юклар чиқиб кетганидан 10 дақиқа ўтиб, товарлар импорт божхона режимига расмийлаштирилади.  Боз устига бошқа ходимнинг электрон калити орқали! Аслида, аввал расмийлаштирилиб, сўнгра олиб чиқиб кетилиши керак эмасмиди? Гўёки, ҳаммаси хамирдан қил суғургандек осон битаётган эди. Аммо, ушбу юк автотранспорт воситаси Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг махсус топшириғига биноан Шахсий хавфсизлик бошқармаси тезкор ходимлари томонидан тезкор кузатувга олинганини на юк эгалари, на уларнинг божхона постидаги ҳамтовоқлари билмас эди", - дейилади қўмита тақдим этган маълумотда. 

2022 йил 3 март куни божхона омборидан ўз манзилига йўл олган юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ва ундаги юк эгаларининг қувончи узоққа чўзилмайди. Андижон шаҳри “Гулзор” кўчасида транспорт воситаси тўхтатилади. Юк автомашинаси божхона омборига қайтарилиб, ундаги товарлар тўлиқ кўздан кечирилганида ҳужжатларда кўрсатилмаган 31 турдаги товарлар ортилганлиги фош бўлади.

Шундай қилиб, ҳужжатларда кўрсатилмаган кийим-кечаклар, пойабзаллар, косметика воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа товарларнинг умумий қиймати 5 млрд. 565 млн. сўмдан ошмоқда. 

Қайд этилишича, агар ушбу товарлар қонуний йўллар билан импорт қилинганида, давлат бюджетига 1 млрд. 944 млн. сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилган бўларди. 

Маълумот учун: 1 млрд. 944 млн. сўм ёшга доир энг кам пенсия оладиган салкам 300 нафар фуқаронинг 1 йиллик пенсия пули бўлади. 

 Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 19 март куни Давлат божхона қўмитасида коррупцияга қарши кураш масаласида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилишида юқоридаги воқеанинг қўштирноқ ичидаги 4 нафар қаҳрамонлари ҳам иштирок этди. 

Йиғилишда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди ва “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва 2 нафар ходимлари шу ернинг ўзида ҳибсга олинди.

Шарҳлар

Андижонда мактаб "замдиректори" ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганлиги айтилмоқда

15.05.2024, 14:54

Аввалроқ, тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида...
Андижондаги "Муҳташам юз йил" қасри... (видео)

08.05.2024, 17:49

Ижтимоий тармоқларда, айниқса Facebook’да кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган "Муҳташам юз йил" сериалидаги қаср каби қурилган уй қаерда эканлиги аниқланди. Видеода тарқалган бино Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани,...
Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1