1

Истанбул Европадаги энг яхши шаҳар деб тан олинди

ДУНЁ 13.09.2021, 10:20
Теглар: Туркия, Истанбул
Истанбул Европадаги энг яхши шаҳар деб тан олинди

Нью Йоркдаги саёҳат журнали "Travel + Leisure"нинг бу йилги "Дунёнинг энг яхшилари мукофоти" танловида  минглаб одамлар Истанбулни энг яхши шаҳар сифатида танлади. Бу Туркиянинг Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг Тwиттердаги саҳифасида эълон қилинди.

Журнал томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг овози билан Истанбул 91,32 балл билан Европадаги 39 шаҳар орасида биринчиликни эгаллаган.

Шунингдек, Туркия ҳақидаги мақолада унинг чексиз жозибаси билан тарихнинг учрашув нуқтаси эканлиги ҳамда Тўпқопи саройи ва Аё София каби тарихий жойларни ўз ичига олганлиги ҳақида қайд этилган.

Истанбул аэропорти, Нишантоши ва Галатапорт каби замонавий жойлари мақтовлар билан тилга олинган.

Шарҳлар

Самарқандлик фирибгар Истанбулда ушланди

08.05.2024, 12:20

1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган  Рахимов Озод Садуллоевич Истанбул шаҳрининг Фатих туманида қўлга олинди. У  у фирибгарлик ва одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.Бу ҳақида Бош...
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1