Фарғона вилоятининг Риштон туманида Қирғизистон Республикасига ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўли аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида Риштон туманида яшовчи фуқаро Т.М. бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 15 млрд. сўмлик 2707 дона мобил телефонлар (IPhone 13 Pro Max, Samsung Galaxy S 22 ultra, RedMe Note 11 pro ва ҳ.к.) борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Т.М. яшаш хонадони кўздан кечирилганда, Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қадамжой райони ҳудудига олиб ўтувчи, эни 1-1,5 метр, баландлиги 2 метр, узунлиги тахминан 130 метр бўлган ерости йўли мавжудлиги аниқланди.
Таъкидланишича, ушбу ерости йўли Қирғизистон Республикасидан товар-моддий бойликлар олиб ўтишга мўлжалланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
07.05.2024, 14:50
Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди.Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирлар ўтказиш учун жалб қилиш тақиқланди. Тегишли топшириқ Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров томонидан берилган. Бу...19.04.2024, 13:43
Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...03.08.2023, 09:23
Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...