1

Эртага 8 баллик магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда

ЖАМИЯТ 10.05.2024, 18:26
Теглар: магнит бўрони
Эртага  8 баллик магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда

Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди.

Унга кўра, айни дамда Олмаота ионосфера институтига кўра, 3 баллик магнит бўрони кузатилмоқда. Бу "ўта кучсиз" қўзғалиш ҳисобланади.

8 баллик геомагнит қўзғалишлар эртага 11 май куни тушда бўлиши кутилмоқда.

Қуёшнинг 3664—сонли доғида бир нечта М ва Х синфга мансуб Қуёш чақнашлари содир бўлгани ва ундан ажралган плазма тўғри Ерга томон оқиб келаётгани ҳақида Синоптиклар хабар берганди.

Ер магнитосфераси мониторингини юритувчи рус хизмати 11 майга ўтар кечасидан бошлаб, 12 май тушга қадар Ернинг магнитосфераси юқори плазмани қабул қилиши ҳамда бунинг фонида сайёрада 11 май тушга яқин 8 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилишини прогноз қилмоқда.

Шарҳлар

Ерни кучли даражадаги магнит бўрони қоплайди – Cursorinfo

15.01.2022, 11:32

16 ва 17 январь кунлари Ерни кучли кучли даражадаги магнит бўрони қоплайди. Бу ҳақда "Cursorinfo" хабар берди. Маълум қилинишича, бу ҳодисанинг энг юқори даражаси 16 январь...
Ўзбекистонда бугун магнит бўронининг фаол таъсири кузатилади

31.10.2021, 10:26

Ҳафтанинг сўнги куни, 31 октябрда Ўзбекистонда магнит бўронининг фаол таъсири кузатилади. Бу ҳақда гидрометеорологик илмий таҳлилларга таяниб докторант Э. Абдулаҳатов хабар берди. Қайд этилишича, 30 октябь...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1