1

Намангандаги “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳидан “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди

ЖАМИЯТ 15.08.2022, 17:33
Теглар: ​Наманган, Қуръони Карим, Султон Увайс Қараний
Намангандаги “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳидан “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди

2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси  соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида мавжуд бўлган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмтаи хабар қилди.

Мазкур ҳолат Наманган вилояти Прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в”,“г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

Маълумот учун: Намангандаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида ҳажми жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳафнинг қўлёзма нусхаси сақланар эди. 

 

Шарҳлар

Наманганда боғча тарбиячиси болаларни қабристонга олиб борган

13.05.2024, 18:18

Ижтимоий тармокларда Чортоқ тумани, “Ифтихор”  МФЙнинг Тол кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича ёритилган мақола ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги darakchi’га...
“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1