1

Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ойдинлик киритилди (видео)

ЖАМИЯТ 29.08.2022, 12:54
Теглар: Видео, Бош прокуратура
Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ойдинлик киритилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқелик икки ярим  ой бурун - 10 июнь куни содир бўлган. Ўша куни пойтахтнинг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли Д. К. чап тухумдон кистаси ёритилиши натижасида ички қон кетишидан вафот этган. Экспертиза текшируви жараёнида марҳуманинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Воқелик юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, Яккасарой туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Туман прокуратурасининг ушбу қарори барвақт қабул қилингани сабаб жорий йилнинг август ойи бошида бекор қилиниб, айни пайтда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни жараёнда ўлимга сабаб бўлган ҳолатларга яна-да аниқлиш киритиш учун судга оид комиссиявий экспертиза тайинланган.

Экспертиза хулосасидан келиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Бундан ташқари марҳуманинг жасади "икки кун мобайнида машинада сақлаб юрилгани"ни эҳтимолини жуда паст экани ҳам таъкидланмоқда. Чунки, жазирама иссиқда инсон жасади икки кунлаб машина салонида олиб юрилиши (ёки сақланиши) соғлом тасаввурга тўғри келмайди. Дастлабки хулосаларга кўра, ижтимоий тармоқларда акс этган лавҳа марҳуманинг жасади экспертизадан яшаш хонадонига олиб келган вақтда тасвирга олинган. Бундан кўринадики, ижтимоий тармоқларда ҳолат жуда бўрттириб юборилаётир.

Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ушбу ҳолат бўйича   қўшимча терговга қадар  текширув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1