1

ЖССТ дунёда вабо кенг тарқалишидан хавотирда

САЛОМАТЛИК 07.10.2022, 21:16
ЖССТ дунёда вабо кенг тарқалишидан хавотирда

Сурияда сўнгги олти ҳафтада 10 минг нафардан ортиқ киши мазкур хавфли инфекцияга гумон қилинган.  

Покистонда ҳам касаллик авж олган. Бу ҳақда ЖССТ маълумотига таяниб ССВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу кунларда инсоният яна бир хафвли эпидемия билан юзлашиши эҳтимолидан жиддий ташвишда ва бунга етарлича асослар ҳам бор.

Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, охирги бир йил ичида дунёда вабога чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган. Биргина жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 27 мамлакатда ушбу касаллик эпидемияси кузатилиб, кўплаб беморлар ҳаётдан кўз юмган.

Масалан, Сурияда сўнгги олти ҳафтада 10 минг нафардан ортиқ киши мазкур хавфли инфекцияга гумон қилинган.  

Покистонда эса 1500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли сув тошқинларидан кўп ўтмай вабо авж олди. Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, яқин ҳафталарда яна кўплаб одамлар хасталик қурбонига айланиши мумкин.  

“Унинг оқибатида беморлар ҳатто бир неча соат ичида жон таслим қилишлари мумкин. Бунга қарамай, замонавий тиббиёт махсус муолажалар орқали хасталикни даволаш имкониятига эга. Касалликка қарши вакциналар эса вабо профилактикасида энг самарали чора" — дейди ЖССТ раҳбари.

Мутасаддининг фикрича, жаҳонда бу йил турли эпидемиялар оқибатида содир бўлаётган ўлим ҳолатлари беш йил аввалги кўрсаткичга нисбатан деярли уч баравар ошганидан барчамиз тўғри хулоса чиқаришиз зарур.  

Эслатиб ўтамиз, вабо - (холера) ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳвол оғирлашуви ва организм сувсизланиши билан кечадиган ўта хавфли ўткир инфекцион касаллик ҳисобланади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1