1

Қишда коронавируснинг янги, янада хавфли штамми пайдо бўлиши мумкин

САЛОМАТЛИК 11.10.2022, 16:33
Қишда коронавируснинг янги, янада хавфли штамми пайдо бўлиши мумкин

АҚШ Миллий Аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фауcининг барчани жиддий огоҳлантирмоқда. Унга кўра, келаётган қишда коронавируснинг янги, янада хавфли штамми пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Vaksinauz хабар бермоқда.

"Биз инфекциядан ва/ёки эмлашдан орттирган иммунитетимизни енга оладиган бошқа штамм пайдо бўлишини тахмин қилишимиз керак", деди Фауcи.

Статистик маълумотларга кўра, касалхонага ётқизиш ва ўлим каби пандемия тенденциялари ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб пасаймоқда. Масалан, ҳозирда АҚШда CОVID ўлимининг бир ҳафталик ўртача кўрсаткичи 323 ни ташкил қилади. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига кўра, бу февраль ва март ойларида мамлакатда кузатилган 1000 дан 2500 гача бўлган кўрсаткичдан анча паст.

Аммо Фауcи барчани эҳтиёткор бўлишга чақирди. Чунки қишда ҳар доим инфекцияларнинг кўпайиш хавфи мавжуд. "Биз тўғри йўлда кетаётганга ўхшаймиз. Аммо "Пандемияни бутунлай тугади" дейишимиз ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин", деб қўшимча қилган у.

Фауcи 2021 йилнинг ёзига ишора қилди. Ўшанда АҚШ ҳам худди шундай паст пандемия тенденцияларини бошдан кечирган. Аммо омикрон варианти пайдо бўлган ва ўтган қишда коронавирус юқтириш ҳолати рекорд даражада ўсган. Ўшандан бери омикроннинг бир нечта субштаммлари пайдо бўлиб, АҚШда доминант бўлиб қолди.

Бу қишда яна бир янги, янада юқумли вариант пайдо бўлса, "ҳайрон қолмаслигимиз керак", деди Фауcи. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзи янги субштаммлар, шу жумладан БА.4.6 иммунитетдан БА.5га қараганда самаралироқ қочганга ўхшайди.  

Бустер дозани олиш муҳим эканлигига ишора , деди Фауcи. Бу 12 ва ундан катта ёшдаги барчага тааллуқли.

️Маълумот учун, 10 октябрь ҳолатига мамлакатимизда бустер доза билан эмланганлар 20 016 400 нафарни ташкил қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1