1

Грипп ва COVID ўртасидаги фарқ маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 26.10.2022, 10:50
Грипп ва COVID ўртасидаги фарқ маълум қилинди

Грипп ва COVID - бу турли вирусларнинг тарқалиши натижасида келиб чиқадиган нафас йўлидаги олиш касалликлари. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) маълумотларига кўра, грипп одатда декабрь ва февраль ойлари орасида энг юқори чўққисига чиқади ва гриппнинг таъсири мавсумга ва гриппга қарши вакцина олганликка боғлиқ, дейди юқумли касалликлар шифокори Преэти Малани.  

COVID-19 эса маълум бир мавсумга боғлиқ эмас, аммо мутахассислар октябрь ва январь ойлари орасида яна бир COVID тўлқини бўлишини тахмин қилмоқдалар.

Грипп ёки COVID асемптоматик бўлиши мумкин бўлсада, грипп билан оғриган беморлар одатда аломатларни касалланишдан бир-тўрт кун ўтгач сезишади. COVID билан касалланган беморлар эса уларни икки-беш кундан кейин ёки 14 кунгача бўлган вақт мобайнида ҳис қилишлари мумкин.  

Шунингдек, маълумотларга қараганда, COVID гриппга қараганда осонроқ тарқалади.

Грипп ва COVID дастлаб ўхшаш бўлиб кўринсада, чарчоқ, ҳид ёки таъм билишдаги ўзгаришлар COVID дан кейинги аломатларга хос бўлиб, ҳали ҳам ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1