Туркиянинг Истанбул шаҳри марказидаги Истиқлол кўчасида уюштирилган ҳужумда гумонланувчини қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Анадолу”га таяниб "interfax".
Маълум қилинишича, ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу якшанба куни Истанбулнинг Истиқлол хиёбонида портлашга сабаб бўлган бомбани қолдирган шахс полиция томонидан қўлга олинганини хабар қилган.
Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай агентликка бу воқеа террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланишини айтди.
"Биз буни террорчилик ҳаракати деб биламиз. Ҳужумчи, бу аёл бўлганига ишонамиз, бомбани портлатган", - дея қўшимча қилди Ўқтой.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа якшанба куни кечқурун твиттердаги саҳифасида портлашда жароҳат олган 81 кишидан 42 нафари шифохонада қолаётганини маълум қилди.
“Беш нафари ҳамон реанимация бўлимида, икки нафарининг аҳволи оғир”, — деди у ва уларга барча зарур ёрдам кўрсатилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул марказида, гавжум Истиқлол кўчасида, Беёғлу туманидаги Таксим майдони яқинида портлаш содир бўлди.
Бу сайёҳлар орасида энг машҳур йўналишлардан биридир. Бундан ташқари, ушбу кўчада Россия консуллиги жойлашган. Туркия матбуотига кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 81 киши жароҳатланган.
Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 81 киши жароҳатланган.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...