АсосийDunyo

Истанбул марказида кучли портлаш содир бўлди (видео)

'Истанбул марказида кучли портлаш содир бўлди (видео)'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейоглу Истиқлол кўчасида 13 ноябрь куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жойига кўплаб полиция, ўт ўчирувчилар ва тиббий гуруҳлар юборилди. 

Истанбул губернатори Али Йерликая портлаш оқибатида қурбонлар борлигини тасдиқлади.

“Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:20 да Бейоглу туманидаги Истикляль кўчасида портлаш содир бўлди. Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам, қутқарувчилар, хавфсизлик кучлари ва AFAD гуруҳлари жўнатилди. Жабрланганлар ва қурбонлар бор. Қўшимча маълумотлар эълон қилинади”, - деб ёзди губернатор Али Йерликая Twitter’да

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга, жароҳатланганлар эса 36 кишига етгани айтилмоқда.


Таъкидланишича, Россия Бош консуллиги портлаш юз берган кўчада, бироқ узоқроқда жойлашган. Портлаш террорчи ҳудкуш томонидан содир этилгани айтилмоқда.

Истанбул Бош прокуратураси портлашни террорчилик ҳаракати деб баҳолади, дейилади хабарларда. 

Туркия ҳукумати телеканалларга портлаш содир бўлган жойдан трансляция қилишни тақиқланди.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар