1

Олимлар вируслардан ишончли ҳимояловчи қурилма яратишди

САЛОМАТЛИК 04.12.2022, 16:28
Олимлар вируслардан ишончли ҳимояловчи қурилма яратишди

Исроил  олимлари инсонларни вирус ва бактериялардан самарали ҳимоялай оладиган қурилма яратди. Уни рамзий маънода “ҳаво ниқоби” деб аташмоқда.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мослама батарея ёрдамида ишлайди. Уни бош кийига осон ўрнатиш мумкин. Жажжи қурилма фодаланувчининг юзи томон соатига 30 километр тезликда ҳаво пуркайди.  

Олимлар хулосасига кўра, бундай “қалқон” одамга йўналтирилган вирусли томчиларнинг тахминан 62 фоизини, шунингдек, мослама эгасидан бошқаларга йўналган заррачаларнинг 99 фоизини тўсиб қўя олади.

Тадқиқот муаллифлари “ҳаво ниқоби” вирусли томчилар ва аэрозолларни блоклаб, организмнинг инфекцияларга қарши ҳимоясини оширади.

Қурилма ҳадемай оммавий ишлаб чиқарилиши ва бир неча ой ичида сотувга йўналтирилиши кутилмоқда.

 

.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1