1

Агар фарзандингизга “Док-1 Макс” сиропини ичирган бўлсангиз... Мутасадди ота-оналарга кўрсатма берди

САЛОМАТЛИК 29.12.2022, 20:19
Агар фарзандингизга “Док-1 Макс” сиропини ичирган бўлсангиз... Мутасадди ота-оналарга кўрсатма берди

Бугун, 29 декабр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева боласига  “Док-1 Макс” сиропини ичирган ота-оналарга кўрсатма берди.

“Агар фарзандингизга “Док-1 Макс” сиропини ичирган бўлсангиз ва бугунгача болангизнинг ҳолати юзасидан ҳеч қандай хавотирли шикоятингиз бўлмаса ҳам ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги оилавий шифокорга ёки тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Болангиздаги ҳолатни шифокорлар тўлиқ ўрганиб чиқиши керак. Дори воситасининг таркибидаги заҳарли модданинг организмга қанчалик таъсир қилиш-қилмаслиги ва бола қабул қилган дозага боғлиқлиги ҳам бугунги кунда тасдиқланмоқда. Агар “Док-1 Макс” воситасини қабул қилиб, бугун болангизнинг аҳволи яхши бўлса, шифокорларга мурожаат этганингиздан сўнг, улар буни тўлиқ назоратга олади.

“Сабаби шуки, бу болаларнинг организмига заҳарли моддалар тушганидан сўнг кузатилиши мумкин бўлган ўткир буйрак етишмовчилигининг оғир ҳолатларини қайта тиклаш қийин бўлиши мумкин. Зудлик билан мурожаат қилганинигизда болаларни сақлаб қолиш имкониятини оширади”,– дея таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъули.

Эслатиб ўтамиз, “Док-1 Макс”ни фош қилган шифокорлар нега ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1