1

Мобил маммография комплекслари қандай ишлайди? ССВ мутахассиси маълумот берди

САЛОМАТЛИК 01.01.2023, 12:02
Мобил маммография комплекслари қандай ишлайди? ССВ мутахассиси маълумот берди

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов мобил маммография ҳақида маълумот берди:

– Мобил маммография автомобилларига ҳаракатланиш жойи ва тезлигини кузатиш учун JPS-трекерлар ўрнатилган.  

Мобил маммография билан ишлайдиган барча шифокорлар, лаборантлар ва ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилган ва улар ускуналарни ишлатиш бўйича махсус тренингда қатнашиб, кўникмаларини оширган.  

Маммограммалар марказлаштирилган масофавий биринчи ва иккинчи ўқиш ахборот тизими орқали йўлга қўйилади:

Биринчи ўқиш ҳудудий филиаллар шифокорлари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун филиалларнинг рентген бўлимига ўрнатиладиган махсус шифокор иш станциялари ташкил этилди.  

Иккинчи ўқиш Онкология маркази шифокорлари томонидан бажарилади. Барча суратлар ушбу муассаса базасидаги марказий архивда сақланади.

Шунингдек, марказ базасида аҳолининг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида 1303 қисқа рақамли Саll-марказ ташкил этилди.

Ҳозир тасарруфимизда 15 та мобил маммография комплекси мавжуд. Улар ёрдамида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун тиббий текширувлар қамрови янада кенгаяди ва илк бор барча ҳудудлар маммография скрининги билан қамраб олинади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1