1

Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

ЖАМИЯТ 30.01.2023, 12:13
Теглар: Видео, ЙТҲ, Автобус, ​Самарқанд
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда

Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида ҳаракатланиб келаётган йўловчи автобуси пиёдани уриб юборди. Автобус ўзи йўналишида келаётган пайтда пиёда йўлнинг белгиланманган жойидан кесиб ўтаётган бўлган. ЙТҲ оқибатида 64 ёшли аёл олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

"Эрталаб ишни бошлашга кетаётгандим. Югуриб ўтиб келиб қолди, кўрдим, тормоз босдим, машина секин эди, лекин фойдаси бўлмади. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиш баҳонасида қараганимда юрак уриши тўхтаганди. Тез ёрдам чақирдим, улар ҳам жони узилганини айтди", — дейди ҳайдовчи.

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1