1

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 12.05.2023, 09:55
Теглар: Видео, ЙТҲ, Сурхондарё
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йил 7 май куни соат 23:30 ларда Узун туманидан ўтувчи 4К-620 автомобиль йўлининг 51-километрида содир бўлган.  Денов йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси хавфли бурилишларга эътибор бермасдан, чалғиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, машина жарликка тушиб кетган. 

Автоҳалокатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида, яна бир фуқаро эса шифохонада ҳалок бўлган. Қайд этилишича, йўл тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, ҳудудда йўл белгилари етарли даражада ўрнатилган. Йўл четига ҳам тўсиқлар жойлаштирилган, аммо ҳайдовчи ушбу тўсиқлар бўлишига қарамай, етарли даражада қоидага амал қилмагани сабабли жарликка қулаб кетган. 

 

Шарҳлар

Сурхондарёда аҳоли турар жойига айиқ келиб қолган

15.05.2024, 16:39

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди. 15...
Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

10.05.2024, 16:50

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.Қайд этилишича, “Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини...
Сурхондарёда кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди (видео)

07.05.2024, 15:13

Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30...
Сурхондарёда иккита машина ўртасида автоҳалокат содир бўлди

06.05.2024, 16:59

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.Ҳолат 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1