1

Ҳинд шоҳининг ярим давлатидан воз кечган баҳодир

МОЗИЙДАН САДО 09.06.2023, 22:44
Ҳинд шоҳининг ярим давлатидан воз кечган баҳодир

Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон халқи томонида туриб, унинг душманларига қарши жангда иштирок этибди. Жанг пайти ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада, ҳинд шоҳини ўлимдан қутқаради. Шунда шоҳ ўзбек баҳодирининг бемисл бу жасорати, мардлигини тақдирламоқчи бўлиб:      ”Тила тилагингни”, дебди.

Паҳлавон Маҳмуд: ”Эй буюк шоҳ! Бундан анча йиллар муқаддам менинг ватандошларим - бу ерга асир қилиб олиб келинган. Ўшаларни озод этсангиз. Бирдан бир тилагим шу!”, дебди. Шоҳ ҳайрон бўлиб: ”Эй ҳиммати баланд паҳлавон! Агар ярим давлатимни тилаганингда, уни гап-сўзсиз сенга инъом қилган бўлурдим. Агар соҳибжамол қизимни никоҳингга олмоқни истасанг, сени ўзимга куёв этиб, тожу тахтимни ҳам қўшиб берардим. Зеро, жасоратинг улкан мукофотга муносибдир. Майли, тилагингни бажо келтираман. Ватандошларинг озод! Уларни Хоразмга боргунича егулик озиқ-овқат, кийим-бош, улов билан таъминлашни ҳам буюраман!”, дебди.

Шу тарзда ўзбек асирлари озод бўлиб, ватанга қайтган экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1