Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангда ҳалок бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 07.09.2023, 13:15
Теглар: Видео, Сурия
Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангда ҳалок бўлди (видео)

Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жанглардан бирида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган Улуғбек Бабамуратов Тошкент шаҳри Юнусобод туманида вақтинча рўйхатдан ўтган. 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида "Жиҳодчилар жамоати"ни ташкил қилган.

2011 йилда гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги ҳибсга олинган, қолганларига қидирув эълон қилинган. Бу пайтда Россияда бўлган "Термиз жамоати" аъзолари Туркияга қочиб ўтган.

2013 йил май ойида Улуғбек Бабамуратов Сурияда "Катибат ул имом ал-Бухорий" халқаро террорчилик ташкилотини тузган. Ўша пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган. Гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги ҳибсга олинган, қолганларига қидирув эълон қилинган. Россияда бўлган "Термиз жамоати" аъзолари Туркияга қочиб ўтган.

Айни пайтда Бабамуратов Улуғбек Абдурасулович Суриядаги жанговар ҳаракатлар чоғида вафот этгани тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1