1

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

СПОРТ 13.09.2023, 11:02
Теглар: Видео, Ўзбекистон, ​Эрон
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб юборган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2024 йил Қатарда ўтказиладиган мусобақада чемпионлик учун курашади.

"darakchi.uz" мухбирига кўра, кеча, 12 сентябрь куни Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун бу гал стадионга 7891 нафар мухлис ташриф буюрди. Учрашувга қизиқиш шу қадар юқори эдики, чипта харид қилишга улгурмаган минглаб томошабинлар ҳаттоки ўйинни майдон ташқарисидан тик оёқда томоша қилишди.

Биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Хар икки жамоа дастлабки 45 дақиқаликда майдонни 0-0 кўринишидаги натижа билан тарк этди.

Иккинчи таймни фаол бошлаган Ўзбекистон вакиллари 47-дақиқада рақиб дарвозасига йўл топди. Аббосбек Файзуллаев Абдуқодир Ҳусанов томонидан йўлланган узатмани голга айлантириб, ҳисобни очишга мувоффақ бўлди.

Ўйин сўнггига қадар Файзуллаевнинг голи ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа ўзбекистонлик футболчилар Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Лекин, учрашувда ҳар иккала жамоа томонидан ҳакамга жуда кўп эътирозлар билдирилди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош маураббийи Темур Кападзе ҳам бу ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, учрашувдан сўнг Темур Кападзенинг шогирдлардан ҳам ўйин ҳақидаги фикрларига қизиқдик.

Шу тариқа 2024 йил Қатарда бўладиган Осиё чемпионати ўйинлари учун саралаш ўйинлари якунланди.

Шу орқали ушбу турнирга йўлланма олган барча термалар номи аниқ бўлди:

Қатар (мезбон)

Иордания

Жанубий Корея

Вьетнам

Япония

Ўзбекистон

Ироқ

БАА

Таиланд

Австралия

Индонезия

Саудия Арабистони

Қувайт

Тожикистон

Хитой

Малайзия

 

Қизиқ факт: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб юборди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1