1

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

HI-TECH 25.10.2023, 17:05
Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Мамлакатимизда  Сунъий интеллект (artificial intelligence, AI) технологияларининг катта аҳамияти ва салоҳиятини эътироф этган ҳолда уларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тез технологик тараққиёт даврида сунъий интеллект ҳаётнинг турли соҳалари ривожланишига таъсир қилувчи асосий омилга айланиб бормоқда. Ушбу технологиялар унумдорлик ва самарадорликни оширишдан тортиб, илм-фан ва инновациялардаги ютуқларга қадар улкан фойда келтириш салоҳиятига эга эканлигини тан олиш керак. 
Шу сабабли, эътиборни сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратиб, муваффақиятли трансформация жараёнини таъминлашга ва мамлакатимиз технология оламида етакчи ўринни эгаллашга интилишимиз керак.

Бу борада оҳирги йилларда:

– “Давлат ва молия хизматларини кўрсатишда биометрик идентификациялаш (My ID) учун сунъий интеллектни қўллаш” тажриба-синов лойиҳаси “UZINFOCOM” Ягона интегратор МЧЖ томонидан ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. 

Бугунги кунда 23 та банк (умумий банкларнинг 74%), 5 та давлат ташкилотларида “My ID” лойиҳасидан фойдаланмоқда ҳамда 2,5 млн дан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.

Биометрик идентификациялаш жараёни ишга туширилгандан сўнг, корхоналарда шахсни идентификациялаш жараёнига кетадиган вақт 1 сонияга туширилди ҳамда ҳужжатларни текшириш жараёни буткул автоматлаштирилди.

– “Қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинлари мониторинги” тажриба-синов лойиҳаси доирасида сунъий интеллект технологияларини қўлловчи Геоахборот тизими яратилди, унда маълумотлар учта мустақил манба – Европа Иттифоқининг Sentinel космик аппаратларнинг мультиспектрал суратлари, Вазирликнинг 9 та учувчисиз учиш аппаратлари материаллари ва 200 та бевосита дала маълумотларини йиғувчиларининг ҳақиқий вақт режимида йиғиладиган маълумотлари таҳлил қилинди.

– 2022/2023 ўқув йили учун “Сунъий интеллект” йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича жами 6 та олий таълим муассасаларида 245 та (231 та бакалавр, 14 та магистратура) квоталар ажратилди. Мазкур соҳада қуйидаги фанлар амалий машғулотлар ёрдамида ташкил қилинади:

  • дастурлаш, алгоритмик ва объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари , CАСЕ-технологиялар;
  • ақлли дастурлаш;
  • интеллектуал тизимларни лойиҳалаш учун технологиялар ва воситалар;
  • маълумотлар базалари, билимлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизимлари;
  • нутқ интерфейси, компютер лингвистикаси ва компютер графикаси;
  • компютер тармоқлари ва веб- дастурлар;
  • компютер тизимларида ахборот хавфсизлиги.

Олий аттестация комиссияси томонидан “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” номли докторантуранинг алоҳида йўналишини очилди ва 2022 йилдан бошлаб сунъий интеллект соҳасида докторантурага 5 та квота ва мустақил тадқиқотчилар учун мақсадли квота ажратилди; 

Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government Artificial Intelligence Readiness Index) республика позициясини яхшилаш бўйича.

Ўзбекистон Республикасининг ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида хорижий тажрибани ўрганиш ишлари олиб борилди.

Буюк Британиянинг “Oxford Insights” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган “Government Artificial Intelligence Readines Index”да кўрсатилган статистика бўйича Ўзбекистон Республикаси 2019-йилда 158-ўринни, 2020-йилда 95-ўринни, 2021-йилда 93-ўринни ва 2022-йилда 79-ўринни (181 та давлат ичида) эгаллаган.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилган “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши” билан ҳамкорликда мамлакатнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексидаги ўрнини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Сунъий интеллектга тайёрлик индексида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Дастурда қўйидагиларни ўз ичига олади:

  • иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда ягона талаблар, жавобгарлик, хавфсизлик ва шаффофликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида: ерни масофадан зондлашмаълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида сунъий интеллект технологияларини қўллаш;
  • энергетика соҳасида: энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва уларнинг истеъмолини прогноз қилишда, технологик ускуналар ишини оптималлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида: инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш;
  • электрон ҳукумат соҳасида: электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш.

 

Сунъий интеллект мунтазам вазифаларни автоматлаштириши мумкин, бу эса инсонларга янада мураккаб вазифаларга эътибор қаратишлари учун вақтни бўшатиш имконини беради. Бу иш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Сунъий интеллект янги ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқишга, илгари имкони бўлмаган маҳсулот ва хизматларни яратишга имкон беради. Масалан, тиббиётда сунъий интеллект касалликларни ташхислаш ва даволашда, автосаноатда эса автоном транспорт-воситаларини яратишда ёрдам беради.

Бироқ, сунъий интеллектнинг ривожланиши ахлоқ, махфийлик ва хавфсизлик соҳасида ҳам саволлар туғдиради, шунинг учун, тегишли қоидалар ва қонунларни ишлаб чиқиш, сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш ва ҳимоя қилиш учун мутахассисларни тайёрлаш муҳимдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1