1

OpenAI ўзбекистонликларга ChatGPT'дан фойдаланишга рухсат берди

HI-TECH 09.11.2023, 12:03
OpenAI ўзбекистонликларга ChatGPT'дан фойдаланишга рухсат берди

Сунъий интеллектга асосланган сўровлар бўйича маълумот берувчи ChatGPT хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун очилди.

Бундан аввал мазкур хизматдан фақат VPN'ни ёққан ҳолда, чет эл рақамлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин эди. Эндиликда Ўзбекистондаги алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин.

Шунингдек, тизимдан Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш ҳамда тўлов қилишда Ўзбекистонда очилган халқаро банк карталаридан (Visa/Mastercard) фойдаланиш мумкин.

ChatGPT 3-авлодидан фойдаланиш бепул. 4-авлодидан фойдаланиш эса пуллик, ойига $20.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1