1

Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни сотаётган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.11.2023, 10:26
Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни сотаётган шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz’га маълум қилди. 

Тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган А.Р.ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн. 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қалбаки пул қийматликларининг муомалага киритилиши давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади ва бундай ноқонуний хатти-ҳаракат Жиноят Кодексининг 176-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1