1

Марғилонда ҳайдовчилик гувоҳномаси пул эвазига олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга тушди

ЖИНОЯТ 22.11.2023, 15:46
Марғилонда ҳайдовчилик гувоҳномаси пул эвазига олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро М.С. 4 нафар фуқарога  танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига фуқаро М.Ю.дан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1