Наманганда 5 тоннадан ортиқ этил спиртини ноқонуний муомалага киритган корхоналар аниқланди

ЖИНОЯТ 29.11.2023, 22:23
Наманганда 5 тоннадан ортиқ этил спиртини ноқонуний муомалага киритган корхоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Текширувда "E.l.", "G.Е." ва "E.M." МЧЖ раҳбарлари антисептик маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида биржа савдолари орқали жами 102,7 млрд сўмлик 4 025 тонна этил спиртини харид қилиб, амалда антисептик маҳсулотларини ишлаб чиқармасдан этил спиртини бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Шунингдек, "A.F." МЧЖ раҳбари А.А. биржа савдолари орқали харид қилинган 34,8 млрд сўмлик 1 263 тонна этил спиртидан антисептик маҳсулоти ишлаб чиқармасдан, этил спиртини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, ушбу маблағлар ҳисобидан Lacetti русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1