1

Москвадан Термизга учаётган самолёт Қозоғистонга мажбурий қўндирилди

ЖИНОЯТ 05.12.2023, 15:36
Москвадан Термизга учаётган самолёт Қозоғистонга мажбурий қўндирилди

Москва-Термиз йўналишида учаётган самолёт Ақтўбега қўнди, дея хабар бермоқда "UZBEKISTAN AIRPORTS".

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва – Термиз йўналишида учаётган HY9610 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашиб қолган. Шу сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўл олди. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:28 да Ақтўбега қўнган. Ҳаво кемаси яқин соатларда манзил аэропорти - Термизга учиб кетиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1