"Салимбой"га қандай айблов қўйилаётгани маълум қилинди

ЖИНОЯТ 06.12.2023, 07:33
"Салимбой"га қандай айблов қўйилаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳрида профилактик тадбир давомида “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирлар жараёнида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан,

1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1