1

Хоразмдаги рейдда 15 киши ушланди

ЖИНОЯТ 06.12.2023, 13:48
Хоразмдаги рейдда 15 киши ушланди

Хоразм вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан  ДХХ вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда “Хавфсиз ҳудуд - долзарб қирқ кунлиги” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жараёнда вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқаролар аниқланиб, гумондорларнинг яшаш уйларида ўтказилган тинтувлар жараёнида 4 кг 800 граммдан ортиқ оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари, 97 дона психотроп моддалар,  1 та пневматик қурол, 2 та совуқ қурол (бита ва кастет) ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Хозирги кунда юқоридаги ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, 3 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Бундан ташқари юқоридаги тезкор-профилактик тадбир давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 12 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1