1

Тошкентда қимор ўйини ташкил қилган шахс қамалди (видео)

ЖИНОЯТ 09.12.2023, 11:37
Тошкентда қимор ўйини ташкил қилган шахс қамалди (видео)

Тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада бир гуруҳ шахслар қимор ўйнаётганликлари маълум бўлди. Бу ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 


Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1800 АҚШ доллари ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

2023 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқарога 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1