Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида тезкор назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда “B-M.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона ишлаб цехида жами 61 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига улаб, 787,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.