1

ССВ: Кўз микрохирургияси марказининг маслаҳат поликлиникасида узлуксиз Call-марказ ташкил этилган

САЛОМАТЛИК 14.01.2024, 16:51
ССВ: Кўз микрохирургияси марказининг маслаҳат поликлиникасида узлуксиз Call-марказ ташкил этилган

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази офтальмология соҳаси бўйича юртимиз аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этишни мувофиқлаштирувчи етакчи муассаса ҳисобланади.

Шифохона 95 ўринга мўлжалланган бўлиб, таркибида кунлик 250 нафар қатнов учун маслаҳат-диагностика поликлиникаси фаолият кўрсатади.

Бугунги кунда бу ерда оптик коагерент томография-ангиография, электроретинография, ультратовушли биомикроскопия, флуоресцентли ангиография каби 50 дан зиёд замонавий текширув усуллари амалиётга татбиқ этилган.

Шунингдек, беморлар учун ташхис қўйишда:

эндотелиал микроскоп;

ИОЛ – мастер;

оптик коагерент томограф;

Пентакам ускунаси;

электроретинограф каби илғор тиббий-асбоб ускуналардан фойдаланилади.

Поликлиникада беморлар электрон шаклда рўйхатга олиниб, бошқа тиббиёт муассасаларига электрон йўлланма бериш, фуқароларни хонадонига бориб кўрикдан ўтказиш каби тиббий хизматлар йўлга қўйилган.

Қолаверса, муассасада 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-марказ ташкил этилган бўлиб, навбат тизими тўлиқ электронлаштирилган.

Ўтган 2023 йил маслаҳат поликлиникасига 59 минг 677 нафар бемор мурожат қилиб, 10 дан зиёд янги диагностик усуллар амалиётга татбиқ этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1