1

Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуководан парвоз қиладиган йўловчиларга мурожаат қилди

ЖАМИЯТ 23.03.2024, 08:32
Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуководан парвоз қиладиган йўловчиларга мурожаат қилди

Кеча, 22 март куни кечқурун Россия пойтахти Москвадаги Crocus City Hall'да отишма ва портлашлар юз бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, концерт залида номаълум шахслар ўт очган. Бинода портлаш содир бўлган ва ёнғин бошланган. 73 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 120 дан ортиқлиги айтилмоқда.

РИА Новости берган маълумотга кўра,ҳужумчилар сони камида уч кишини ташкил этган, улар камуфляжда бўлган. Батафсил тафсилотлар тўғрисида расмий маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қиладиган йўловчиларни Москва аэропортларига белгиланган вақтдан олдинроқ келишларини сўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1